Шу кунларда мамлакатимиз делегацияси Германия пойтахтида нуфузли экспортчилар, ишлаб чиқарувчилар, дистрибюторлар ва бизнес соҳаси мутахассисларини бирлаштирган “Fruit logistica” халқаро мева-сабзавот маҳсулотлари кўргазмасида иштирок этишмоқда.

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси маълумотларига кўра, мамлакат агросаноат секторида фаолият юритаётган етакчи компаниялар “Made in Uzbekistan” миллий бренди остида ўз маҳсулотларини намойиш этишмоқда.

Қайд этиш жоиз, ушбу кўргазма юртимизнинг ҳўл ва қуруқ мева маҳсулотларини Европа бозорларида тарғиб қилиш ва янги ҳамкорлар топиш учун муҳим платформа ҳисобланади.

Кўргазма доирасида ўзбекистонлик тадбиркорлар Европа, Яқин Шарқ ва бошқа ўлкалардан келган ишбилармонлар ва чакана савдо вакиллари билан учрашувлар ташкил қилиб, ҳамкорликни кенгайтириш бўйича музокаралар олиб боришмоқда.

Маълумот ўрнида айтиш жоиз, мазкур халқаро кўргазмада 90 та давлатдан 3 мингдан ортиқ иштирокчи қатнашмоқда. Шунингдек, ташриф буюрувчилар агросаноат соҳасидаги энг сўнгги янгиликлар билан танишиш ва янги ҳамкорлар топиш имконига эга.

Мирҳабиб Сайфуллаев, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон агросаноат маҳсулотлари Берлинда намойиш қилинмоқда