Айни кунларда “Uzbek Overseas Geology Company” раҳбари Хайитбой Омонoв етакчилигидаги Ўзбекистон делегацияси хизмат сафари билан Афғонистонда бўлиб турибди.

Мазкур сафар доирасида делегация Афғонистон Кончилик ва углеводород вазирлиги масъуллари билан учрашув ўтказди. 

Унда икки мамлакат ўртасида геология ва қидирув соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга доир муҳим масалалар муҳокама қилинди. 

Учрашувда “Uzbek Overseas Geology Company” томонидан геология қидирув ишлари учун лицензиялар бериш, дала лагерлари қурилиши учун рухсатномалар расмийлаштириш, геология ускуналарини олиб кириш ва экспортда имтиёзлар тақдим этиш ҳамда Афғонистон мутахассисларининг малакасини ошириш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш каби масалалар кўриб чиқилди. 

Мутасаддилар ушбу ҳамкорлик Ўзбекистон учун янги экспорт имкониятлари, геология-қидирув хизматлари, лаборатория таҳлиллари ва муҳандислик тажрибасини Афғонистонга етказиш орқали янги бозорлар яратилишини қайд этди. Бу мезбон томони учун эса замонавий технологияларни жорий этиш, инфратузилмавий ривожланиш ва малака ошириш имкониятлари яратилади. 

Компания ахборот хизматига кўра, учрашув икки томонлама манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва қўшма лойиҳаларни амалга оширишда муҳим қадам сифатида баҳоланди.

Н.Зиёдуллаева,ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон-Афғонистон: геология соҳасида ҳамкорлик имкониятлари ўрганилмоқда