Ўзбекистон “Адолат” партияси 30 ёшда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси (СДП) ташкил топганининг 30 йиллиги муносабати билан партиянинг Фарғона вилоят Кенгаши томонидан тантанали тадбир ташкил этилди.
“Wine garden” тантаналар саройида ўтказилган маросимда партиянинг вилоят, шаҳар туман Кенгашлари раислари ва депутатлар, партия фахрийлари ва фаоллари иштирок этди.
Таъкидланганидек, “Адолат” социал-демократик партияси мамлакатимиздаги ўз нуфузига эга бўлган сиёсий партиялардан бири бўлиб, 1995 йил 18 февралда партия таъсис қурултойида ташкил топган.
Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши таркибида бугун партия аъзолари сони 70 мингдан ортган.
Байрам тадбирида сўз олган вилоят ҳокими ўринбосари Хуршид Аҳмедов, вилоят Кенгаши раиси Шаҳноза Ғаниевалар барчани байрам билан қутлаб, “Адолат” партиясини халқ орасидаги танилувчанлигини яна ошириш, “Адолат” қабулхонасига қилинган мурожаатларни тизимли ҳал этиш каби вазифаларни муваффақиятли адо этиб келаётган партия фаоллари, депутатларга “Адолат” партиясининг кўкрак нишони, статуэткаси ва ташаккурномаларини тантанали равишда топширди.
[gallery-21921]
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси халқ ҳофизи Илҳом Иброҳимов ҳамда халқаро танловлар ғолиби Ақилбек Пиязов ва ёш истеъдодлар дилрабо куй-қўшиқлари билан йиғилганларга кўтаринки кайфият улашди.
Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА