Ваҳоланки, мамлакатмиз дунёнинг энг йирик пахта хом ашёсини етказиб берувчи давлатлардан бири бўлсада, йиллик экспорт тушуми илгари бор йўғи 1 миллиард доллар атрофида эди...

Пойтахтимиздаги 5-халқаро тўқимачилик ҳафталиги доирасида “Жаҳон тўқимачилик бозорида янги мувозанат – янги иштирокчилар ва тенденциялар” мавзусидаги Тошкент тўқимачилик саммитида тўқимачилик соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар, натижалар сарҳисоб қилинди. 

Саммитда иштирок этган Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева тадбирни кириш сўзи билан очар экан, яқин тарихимизда Ўзбекистон дунёнинг энг йирик пахта хом ашёсини етказиб берувчи давлатлардан бири бўлса-да, йиллик экспорт тушумимиз бор йўғи 1 миллиард доллар атрофида бўлганига эътибор қаратди.  

Бугунги кунда эса соҳада амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида Ўзбекистон жаҳон бозорининг эътироф этилган иштирокчисига айланмоқда ва 2021 йилда қиймати 3 миллиард долларга тенг тайёр тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилишга эришди. Бу иқтисодиётимизнинг янада барқарорлигини таъминлаш ҳамда фуқароларимизга янги иш ўринлари яратиб бериш учун муҳимдир.  

Саммит Халқаро тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари федерацияси (ITMF), Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Европа иқтисодий кенгаши (UNECE), International Trade Center, Германия халқаро ҳамкорлик агентлиги (GIZ) каби етакчи халқаро ташкилотларнинг бевосита иштироки ва кўмагида ўтказилди. 

Унда Европа Иттифоқи ва АҚШ, Осиё ва Африка, шунингдек, МДҲ давлатларидан 300 дан ортиқ таниқли жаҳон брендлари ва ритейлерлари, тўқимачилик компаниялари ва уюшмалари раҳбарлари иштирок этди. 

Нуфузли анжуманда Сенат раиси давлатимиз раҳбарининг кучли сиёсий иродаси, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалиги соҳасини ислоҳ қилиш борасидаги кенг кўламли ишлар, муаммонинг оқибатлари билан эмас, балки уни келтириб чиқарувчи омиллар билан курашиш принципи асосида ишнинг ташкил этилганлиги бугун ўз самарасини бераётганини қайд этди.  Буни нафақат халқимиз, жамоатчилик, балки халқаро ташкилотларнинг эътирофларида ҳам кўришимиз мумкин. 

Жумладан, 2020 йилда АҚШ Савдо вакили (USTR) Ўзбекистоннинг меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш мезони бўйича АҚШнинг Преференциялар бош тизимига (GSP) мувофиқлигини эълон қилган. Еврокомиссия таҳлиллари асосида Ўзбекистон “GSP+” да қатнашиш мезонларига жавоб беради, деган хулосага келинган. 

АҚШ Давлат департаментининг 2021 йилда эълон қилинган дунёда одам савдоси тўғрисидаги йиллик ҳисоботида Ўзбекистон алоҳида кузатув остидаги давлатлар рўйхатидан чиқарилди.  

Жорий йилнинг март ойида “Cotton Campaign” халқаро коалицияси Ўзбекистонга нисбатан қўйилган “пахта бойкоти” бекор қилинганини расман эълон қилди.  

Бир неча кун аввал АҚШ Меҳнат вазирлиги томонидан эълон қилинган “Болалар меҳнатининг энг ёмон шакллари” тўғрисидаги йиллик ҳисоботида Ўзбекистон энг юқори яъни “муҳим ўзгаришларни амалга оширган давлатлар” қаторига киритилди.  

Ўзбекистон 131 давлат ичидан энг юқори кўрсатгичга эга бўлган 9 давлат қаторидан ўрин олган. Ўзбекистон жуда қисқа вақт ичида эришган натижаси ва муваффақияти билан бошқа давлатлар учун намуна бўлиши лозимлиги таъкидланди.   

Шу билан бирга, АҚШ Меҳнат вазирлиги ўзбек пахтасини “Мажбурий меҳнатни қўллаб ишлаб чиқарилган товарлар рўйхати”дан чиқарилганини эълон қилди. 

– Ўзбекистон меҳнат бозорида демографик босим юқори бўлган мамлакатдир, – деди Т.Норбоева. – Ҳар йили 600 мингдан ортиқ ёшлар катта ҳаётга қадам қўяди ва меҳнат бозорига кириб келади. Бу эса, ўз ўрнида, иқтисодиёт тармоқларини янада кенгайтириш, муносиб ва янги иш ўринларини яратишни талаб этади. Албатта соҳада амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар натижаси қувонарли, аммо биз бу билан чекланиб қолмаймиз, аксинча соҳани ривожлантиришнинг янги ўсиш нуқталарига эътибор қаратамиз.  

Тўқимачилик саноати иқтисодиётимизнинг муҳим ўсиш нуқтаси ва драйверларидан бирига айланмоқда. Миллий тўқимачилик маҳсулотларини дунё бозорига олиб чиқиш ҳамда мамлакат инвестиция ва экспорт салоҳиятини кенгайтириш, хорижий инвесторлар ва савдо компаниялари учун мутлақо янги ва қулай инвестицион муҳит яратиш бўйича салмоқли ишлар қилинди. Бугунги кунда халқаро ҳамкорлар билан биргаликда меҳнат муносабатлари соҳасидаги “Better Work” ва “BCI” халқаро стандартларини жорий этиш бўйича ҳам фаол иш олиб борилмоқда. 

Буларнинг барчаси, айниқса, халқаро даражадаги эътирофлар мамлакатимизда, биринчи навбатда, миллионлаб янги муносиб иш ўринларини яратишга, аҳолининг бандлик даражасини ошишига замин бўлади. БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадларидан бири ҳисобланган камбағалликни қисқартиришга хизмат қилади. Янги бозорларни очади, янги инвестициявий лойиҳаларни амалга оширишга имкон яратади. 

Н.Абдураимова,  
ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон 3 миллиард долларга тенг тайёр тўқимачилик маҳсулотларни экспорт қилишга эришди