English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ўзбекистон – 2030” стратегиясини такомиллаштиришда фуқаролик жамияти институтлари фаол қатнашмоқда

Андижонда “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини такомиллаштиришда фуқаролик жамияти институтларининг иштироки” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ўтган йилнинг 26 декабрь куни Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасида эришилган улкан натижалар, янги устувор вазифалар “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини қайта кўриб чиқишни тақозо этаётгани, мамлакатимизнинг келгуси беш йиллик тараққиётига дахлдор бўлган ушбу ҳужжат кенг жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилиб, аҳолининг фикр-мулоҳазалари асосида такомиллаштирилиши зарурлигини таъкидлаган эди.

Вилоят ҳокимлиги, адлия бошқармаси, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси ҳамда Демократик жараёнларни таҳлил қилиш марказининг вилоят ҳудудий бўлимлари ҳамкорлигида ташкил этилган давра суҳбатида “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг жамоатчилик муҳокамасига қўйилган такомиллаштирилган лойиҳаси атрофлича муҳокама қилинди.
Унда вилоятда фаолият юритаётган нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари раҳбарлари, соҳавий экспертлар, давлат идоралари масъул ходимлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Тадбирда сўз олган вилоят адлия бошқармаси бош маслаҳатчиси Фарохиддин Мамажонов, “Юксалиш” ҳаракати ҳудудий бўлинма раҳбари Диёрбек Турғунов, Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази Андижон вилояти ҳудудий бўлинмаси раҳбари Фарҳодбек Атаханов, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий Ассоциацияси вилоят ҳудудий бўлинмаси раҳбари Шерзодбек Валиев стратегия лойиҳасининг мазмун-моҳияти, аҳамияти, уни такомиллаштириш бўйича амалий таклиф ва ташаббусларни шакллантириш, шунингдек, фуқаролик жамияти институтларининг ислоҳотлар жараёнидаги иштироки ҳамда фаоллигини кучайтириш ҳақида гапирди.

Дарҳақиқат, 2023 йилда қабул қилинган “Ўзбекистон – 2030” стратегияси жамиятимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётининг барча соҳа ва тармоқларида юксак натижаларга эришиш учун мустаҳкам ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда.

Такомиллашаётган ушбу дастурий ҳужжатнинг асосий мақсади, “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” деган ғояни амалий мазмун билан бойитган ҳолда, мамлакатнинг ўрта муддатга мўлжалланган ривожланиш йўлини янада самарали, натижага йўналтирилган ва ҳисобдор тизим асосида давом эттиришга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир. 

Шунингдек, тадбирда стратегия лойиҳасида белгиланган устувор вазифаларни амалга ошириш, жамиятда адолат ва қонун устуворлигини таъминлаш, юртимиз ва ҳудудларни ривожлантириш жараёнида нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари фаол иштирок этиши зарурлиги алоҳида қайд этилди. 

Давра суҳбатида Стратегия лойиҳасининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини кенг жамоатчилик ўртасида тушунтириш, тарғиб этиш бўйича вазифалар белгилаб олинди. 

Ф. Убайдуллаев,

З. Умрзоқов (фото), ЎзА