Ўзбек адибининг яна бир ютуғи
Таниқли адиб Қўчқор Норқобил Россиядаги Фанлар ва санъат Халқаро академиясига қабул қилинди. Шунингдек, мазкур академия тавсиясига биноан адибнинг “Офтоб оғушида қолган муҳаббат” ҳикояси Москвада чоп этилган “Сўз кучи” деб номланган тўпламга киритилди. Ушбу тўпламдан МДҲга аъзо давлатларнинг таниқли замонавий адиблари асарлари жой олган.
Айтиш керакки, Қўчқор Норқобил 1968 йил 5 март куни Сурхондарё вилоятининг Олтинсой туманидаги Мўминкўл қишлоғида туғилган. 2001 йили “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист” унвонига сазовор бўлган. ТошДУнинг – ҳозирги Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг журналистика факультетини тугатган.



Ижодкорнинг “Дарё ортидаги йиғи” (1994), “Ўн саккизга кирмаган мен бор” (2002), “Кулиб тур, азизим” (2005), “Қуёшни ким уйғотади?” сингари насрий ҳамда “Хосиятли дунё” (1992), “Кафтимдаги қизғалдоқ” (1993) шеърий тўпламлари нашр этилган.
Қўчқор Норқобил Пушкин, Лермонтов, Есенин, Евтушенко каби шоирларнинг насрий асарларини ўзбек тилига таржима қилган.
ЎзА