Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева БМТнинг денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича учинчи конференцияси доирасида муҳим учрашувлар ўтказди.

Конференция муносабати билан ташкил этилган Марказий Осиё давлатлари ҳамда Озарбайжон миллий кунларига бағишланган тадбирлар доирасида Гурбангули Бердимуҳамедов номидаги Ҳомийликка муҳтож болаларга кўмаклашиш хайрия жамғармасининг Тиббий фаолият бўйича вице-президенти Оғулжахон Атабаева билан учрашув бўлди.  

Самимий бўлиб ўтган мулоқотда халқларни бирлаштириб турадиган кўп асрлик дўстлик давлат раҳбарларининг фаол саъй-ҳаракатлари туфайли изчил мустаҳкамланиб, стратегик шериклик даражасига кўтарилаётгани алоҳида таъкидланди.

Учрашув давомида икки томонлама ўзаро манфаатли алоқаларни янада фаоллаштириш ҳамда ҳамкорликда маданий тадбирларни мунтазам ўтказиш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

***

Португалия Ташқи ишлар вазирлиги давлат котиби Ана Изабель Ксавьер билан учрашувда Ўзбекистоннинг бугунги инвестициявий ривожланиш суръатлари юқори баҳоланди. 

И.Ксавьер икки давлат ўртасида савдо-иқтисодий алоқаларни янада кенгайтиришдан манфаатдор эканини билдирди.

Мулоқот чоғида таълим, туризм ва маданият соҳаларидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, шунингдек, ҳудудлараро алоқаларни ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Португалия Европа Иттифоқи доирасида Ўзбекистон билан яқин ҳамкорлик қилаётган мамлакатлардан бири экани таъкидланди. Томонлар халқаро ташкилотлар доирасида ўзаро қўллаб-қувватлаш амалиётини янада кучайтириш борасида келишиб олди.

Н.Абдураимова,

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзаро манфаатли алоқаларни янада фаоллаштиришга қаратилган муҳим учрашувлар ўтказилди