Озарбайжоннинг Шеки шаҳрида айиқ пайдо бўлди
Россия кўчаларида айиқлар кезиб юриши дунё халқлари, айниқса ғарбликлар тасаввурида табиий ҳолдек қабул қилиниши мумкин.
Россия кўчаларида айиқлар кезиб юриши дунё халқлари, айниқса ғарбликлар тасаввурида табиий ҳолдек қабул қилиниши мумкин. Бинобарин, Озарбайжонда шунга ўхшаш аҳвол юзага келишини ким ҳам ўйлабди, дейсиз?!
Ҳа, ишонаверинг. Шу кунларда ушбу Кавказ давлатининг Шеки шаҳри қоқ марказида бир маймоқ сайр қилиб юрганига кўпчилик гувоҳ бўлди. Воқеа акс этган видео лавҳа ижтимоий тармоқ орқали пайдо бўлгач, энди яхшиси, уйда ўтирган маъқуллигини одамларга эслатиб ўтириш ҳам ортиқчадек.
Тўғри, айиқполвон Шеки кўчаларини ўзи учун ҳам бошқалар учун ҳам қулайроқ вақтда, яъни тонгги 4 лар атрофида айланибди. Зеро, бу пайтда ташқарида одам жуда кам бўлганини тушуниш қийин эмас.
Қисқаси, воқеа жойига дарҳол Бокудан мутахассислар етиб келишган. Шу ўринда, ОАВда сайрга чиққан мешполвонни ушлаш, ҳатто мутахассислар учун ҳам осон кечмаганини таъкидланган. Уйқу дорининг таъсири бўлмагач, кўпчилик бўлиб жониворни қўл кучи ёрдамида бир амаллаб юк машинасига ортишган.
Ҳозир Олтиоғочдаги Ёввойи ҳайвонларни даволаш ва реабилитация қилиш марказига келтирилган айиқнинг аҳволи яхши. Айни пайт жониворни ўрмонга қайтариш чоралари кўрилмоқда. Фуқаролар эса яна бир бор огоҳликка чақирилди.