Озарбайжоннинг Гёйгёл вилоятидаги “Хон яйлоғи” ҳудудида ташкил этилган тўртинчи миллий Яйлоқ фестивалида кураш мусобақаси бўлиб ўтди.

Туркий халқларнинг бой мероси ва кўчманчи ҳаёт тарзини замонавий руҳда тарғиб қилишга қаратилган мазкур анжуманда анъанавий мусиқа, рақс ва ҳунармандлик билан бирга миллий спорт турлари ҳам кенг намойиш этиб келинаётгани жамоатчилик эътиборини қозонмоқда.

Фестивалнинг бу йилги дастуридан ўрин олган, азалий қадриятларимизнинг муҳим бўғини сифатида шаклланиб, спорт тури даражасига кўтарилган кураш бўйича тақдимот мусобақаси томошабинларда катта қизиқиш уйғотди.

Курашнинг жозибали усуллари нафақат куч ва маҳорат намойиши, балки халқлар ўртасидаги дўстлик ва биродарлик ришталарининг яққол ифодаси сифатида ҳам эътиборни тортади.

Яйлоқ фестивалида ўтган кураш бўйича тақдимот мусобақасида Жаҳон этноспорт конфедерацияси раҳбари Билол Эрдоған иштирок этиб, спортчиларга омад тилади.

– Яйлоқ фестивали шунчаки тадбир эмас, балки қалбимизда яшаётган тарих, маданият ва миллий ўзликка нисбатан садоқат рамзидир, – деди журналистлар билан мулоқот чоғида Озарбайжон Миллий спорт турлари ассоциацияси вакили Алиакбар Алиавсаров. – Халқимиз учун ҳам бегона бўлмаган Кураш спорт тури сифатида оммалашаётгани, халқаро майдонда муносиб ўрин эгаллаётгани бизни беҳад шод этади. Мамлакатимиз спортчилари кураш бўйича халқаро мусобақаларда мунтазам қатнашиб, совринли ўринларни эгаллаб келаётгани, курашнинг турли йўналишларида ҳудудларда кўплаб мусобақалар ўтказилаётгани ушбу спорт турига меҳримиз ифодасидир.

Т.Рўзиев, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Озарбайжонда ўтган Яйлоқ фестивалида Кураш тақдимоти ўтказилди