Озарбайжонда карантин узайтирилди
Озарбайжон Вазирлар Маҳкамаси душанба куни COVID-19 сабабли мамлакатда жорий қилинган махсус карантин режимини 2024 йил 2 апрелга қадар узайтирди, дея хабар бермоқда давлат ОAВлари.
Тегишли буйруқни Бош вазир Aли Aсадов имзолаган.
Бинобарин, ушбу давлатда 2020 йил март ойи ўрталаридан бошлаб коронавирус сабаб кучга кирган чекловнинг аксарият бандлари аллақачон олиб ташланган.