Озарбайжон Европа Иттифоқига қўшила оладими?
Озарбайжонни Евроиттифоққа аъзоликка қабул қилинишини кутишдан умид йўқ, дейди давлат раҳбари Илҳом Алиев.
Озарбайжон евроинтеграция бўйича барча ҳаракатларни амалга оширди. Лекин мамлакатни Европа Иттифоқига аъзоликка қабул қилинишини кутишдан умид йўқ, дейди давлат раҳбари Илҳом Алиев.
Озарбайжон президентининг бу ҳақидаги муносабати “Интерфакс” хабарида қайд этилган.
Илҳом Алиев, шунингдек, мамлакатнинг ЕХҲТ, Европа кенгаши ва бошқа евротизимларга аъзо эканини эслатиб, “Европа кенгашига аъзо бўлиб туриб ҳам евроинтеграция ҳақида гапира олмаймиз”, деб таъкидлаган.