Озарбайжон элчиси билан учрашув
Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Озарбайжон Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Гусейн Гулиевни қабул қилди.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги кўп қиррали муносабатнинг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболи муҳокама қилинди. Бўлиб ўтажак тадбирлар жадвали, ташкилий жиҳатлари кўриб чиқилди.
ЎзА