“Ўзагросуғурта” – кенг тармоққа эга компания
2024 йил 17 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси, Ўзбекистон маркетинг уюшмаси ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида Иккинчи халқаро “Ташкент Дигитал Маркетинг форум 2024» форуми бўлиб ўтди.
Ўзбекистон маркетинг соҳаси учун асосий воқеа ҳисобланган ушбу халқаро тадбир доирасида энг яхши брендлар – “Дигитал Маркетинг Аwардс” ва энг яхши блогерлар – “Инфлуэнcэр Аwардс” жамланди ҳамда турли номинациялар бўйича тақдирланди.

Форумда “Ўзагросуғурта” акциядорлик жамияти «2023 йилда Ўзбекистон бўйлаб юқори сифатли суғурта хизматларини тақдим этиб келаётган ҳамда энг кенг тармоққа эга бўлган компания” мукофотини қўлга киритди.
Форумда иштирокчиларни “Ўзагросуғурта” акциядорлик жамияти тақдим этиб келаётган суғурта хизматлари, мижозларга яратилаётган қулайликлар, бугунги кунда соҳада олиб борилаётган янгиликлар, аҳоли ишончини янада орттириш борасидаги ишлар билан таништириш имконияти яратилди.

Қайд этиш жоиз, “Ўзагросуғурта” акциядорлик жамияти бугунги кунда республика бўйлаб 14 филиал ҳамда 187 суғурта маркази орқали аҳолига 150 дан ортиқ суғурта хизматлари таклиф этиб келаётган энг кўп ҳудудий тармоқлар ва мижозларга эга суғурта ташкилотларидан саналади.
ЎзА