“Ўзагросуғурта” АЖда “Очиқ эшиклар куни” ўтказилди (+видео)
Бугун “Ўзагросуғурта” АЖда 9-декабрь – Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни муносабати билан ўтказилаётган "Аксилкоррупция ойлиги" доирасида “Очиқ эшиклар куни” тадбири ўтказилди.
Акциядорлик жамиятида коррупция ва қонунбузилиши ҳолатларини олдини олиш бўйича 5 та учрашув, семинар ва давра суҳбатлари ташкил этилди. Шунингдек, Жамият томонидан фаолиятнинг очиқ ва шаффолигини таъминлаш борасида ҳам муайян ишлар олиб борилмоқда.
“Ўзагросуғурта” АЖнинг расмий веб-сайтида “Очиқ маълумотлар” рукни жорий этилган бўлиб, Жамият фаолиятига оид 18 та параметр бўйича маълумотлар тақдим этилган. “Инвестор ва акциядорларга”, “Давлат харидлари, “Хизмат сафарлари”, “Харид комиссияси”, “Харажатлар сметаси”. “Мурожаатлар”, “Aсосий кўрсаткичлар” каби бўлимларига йўналишига қараб чораклик, ярим йиллик ва йиллик шаклида маълумотлар мунтазам равишда киритиб борилади.
Бундан ташқари, “Ўзагросуғурта” АЖ томонидан мижозларга полисларнинг сотилиши масаласида ҳам очиқлик ва шаффофликни таъминлашга алоҳида аҳамият қаратиб келинмоқда.
Президентимизнинг 2021 йил 23 октябрдаги “Суғурта бозорини рақамлаштириш ва ҳаёт суғуртаси соҳасини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида 2023 йил 1 январдан бошлаб мажбурий Компания расмий сайти орқали мажбурий суғуртанинг барча турларини онлайн расмийлаштириш тизими йўлга қўйилди.
Жорий йил бошида 18 турдаги онлайн суғурта хизматлари тақдим этилган бўлса, ҳозирда мижозлар учун 26 турдаги полисларни электрон шаклда (Е-полис) сотиб олиш имконияти яратилди.
Қайд этиш жоиз, мижозларга полисларни нафақат электрон сотиш тизимида, балки компания фаолиятини тўлиқ рақамлаштириш борасида ҳам изчил ишлар олиб борилмоқда,
Хусусан, “Ўзагросуғурта” акциядорлик жамияти фаолиятини рақамлаштиришга мўлжалланган “Uzagros Online” ягона электрон ахборот тизими тўлиқ модернизация қилинди. Эндиликда бу тизим орқали анъанавий қоғозбозликдан мутлоқо воз кечилади. Компания ва унинг тизимидаги барча турдаги ҳужжатлар айланмаси айнан шу платформада акс этади. Ҳозирда ушбу платформа имкониятлари, унда иш юритиш бўйича республика бўйича компания ходимлари учун ўқув-семинарлар ташкил этилмоқда.
“Ўзагросуғурта” АЖ томонидан амалга оширилаётган ишлар, фаолиятида кузатилаётган янгиликлар, тадбирлар, семинарлар, учрашувлар, пресс-тур ва матбуот анжуманлари тафсилотлари Жамиятнинг расмий веб-сайти, телеграм ва бошқа ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида мунтазам равишда ёритиб борилмоқда.
Тадбир якунида оммавий ахборот воситалари вакиллари саволларига жавоб берилди.
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/3Q39TDQkRW4?si=LXaA_ULf44ClQnhS" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>М.Турдалиева, Н.Абдувоитов ЎзА