ЎзА ва “Trend” ўртасида Меморандум имзоланди
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги делегациясининг Озарбайжонга хизмат сафари доирасида Боку шаҳрида Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Озарбайжоннинг “Trend” Халқаро ахборот агентлиги ўртасида Ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди.

Ҳамкорларнинг ўзаро шериклигини янги босқичга кўтариш, хусусан, нафақат ахборот алмашиш соҳасидаги саъй-ҳаракатларни замон талаба даражасига мослаштириш, балки ходимларнинг ўзаро тажриба ва малакасини оширишнинг самарали механизмини ишлаб чиқиш ва йўлга қўйишни кўзда тутувчи мазкур ҳужжатни ЎзА номидан бош директорнинг биринчи ўринбосари Собир Шукуров, Озарбайжон томонидан эса “Trend” ХАА бош директори ўринбосари, Халқаро лойиҳалар дирекцияси раҳбари Руфиз Хафизоглу имзоладилар.
Ғайрат Хонназаров, ЎзА
Боку шаҳри (Озарбайжон)