ЎзА танқидидан сўнг
Ёдгорликдаги камчилик бартараф этилди
Кеча ЎзА сайтида Шаҳрисабз шаҳридаги Амир Темур ҳайкали пойига ўрнатилган ёдгорлик тошидаги ёзувда камчиликлар мавжудлиги ҳақида фототанқид эълон қилинган эди.

Мазкур масала Шаҳрисабз туман ҳокимлиги томонидан тезкорликда назоратга олиниб, муаммо бартараф этилган.
Шунингдек, Шаҳрисабз шаҳар ҳокимлиги муаммога расмий муносабат ҳам билдирди.
"Ёдгорликдаги айрим ҳарфлар вақт ўтиши, табиий омиллар ҳамда қиш мавсумида қисман шикастланган" — дейилади Шаҳрисабз шаҳар ҳокимлиги муносабатида.
Айни пайтда Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан тарихий майдондаги ёзувлар ва мармар пешлавҳаларни янгилаш юзасидан буюртмалар берилгани ва улар тез фурсатда янгиланиши ҳам муносабатда баён этилган.
Қайд этиш лозики, шу каби жамоатчилик эътибори ва эътирозлари ҳудудлардаги муаммоларни бартараф этишда катта аҳамиятга эга ҳисобланади.
ЎзА