ЎзА – “Гендер тенглик фаоли” миллий танлови ғолиби бўлди
Олий Мажлис Сенатида “Гендер тенглик фаоли” миллий танловининг республика босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Мазкур танлов хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрни ва нуфузини мустаҳкамлаш мақсадида гендер тенглик ҳамда оила масалалари бўйича республика комиссияси ташаббуси билан ҳар йили анъанавий равишда ташкил этиб келинмоқда.
Тантанали тадбирда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги – ЎзА “Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол оммавий ахборот воситаси” деб эълон қилинди.
Мазкур номинацияда “Ўзбекистон 24” телерадиоканали ва «Маҳалла» газетаси ҳам тақдирланди.
Сенатда ЎзА тақдирланар экан, бу агентликда ходимларнинг 52 фоизини хотин-қизлар ташкил этиши, 15 нафар аёл раҳбарлик лавозимида фаолият юритиши алоҳида қайд этилди.
[gallery-27669]
Танловда яна кимлар ғолиб бўлди? Сайтимизда батафсил ёритамиз. Бизни кузатиб боринг!
Н.Абдураимова,
Ф.Абдурасулов (сурат), ЎзА