Овчиларнинг ови қимматга тушди...
Навоий вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси давлат инспекторлари томонидан 2019 йил куз мавсумида Томди тумани чўл ҳудудида тезкор рейд тадбири ўтказилди.
Навоий вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси давлат инспекторлари томонидан 2019 йил куз мавсумида Томди тумани чўл ҳудудида тезкор рейд тадбири ўтказилди.
Тадбир давомида Томди туманида яшовчи фуқаролар З.А. ҳамда А.А. лар Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган 2 бош Жайрон (кийик) ҳамда 3 бош ёввойи қуёнларни ноқонуний равишда овлаганлиги аниқланган. Уларга нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб Томди тумани ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 202-моддаси 3-кисми “ж” банди билан жиноят иши қўзғатилган эди.
Ушбу ҳолат юзасидан 2020 йил 15 апрель куни жиноят ишлари бўйича Зарафшон шаҳар судининг очиқ сайёр суд мажлиси бўлиб ўтди. Суд ҳукмига кўра, етказилган зарар бўйича Навоий вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси фойдасига жавобгарлардан 68 миллион 907 минг сўм ундирилди. Овда иштирок этган мотоцикл, ов қуроли давлат ҳисобига мусодара қилинди. Овчиларга 3 йил озодликдан чеклаш жазоси тайинланди.
Навоий вилояти Экология бошқармаси
Ахборот хизмати