Куни кеча Президент Шавкат Мирзиёев раислигида камбағалликни қисқартириш ишларини кейинги сифат босқичига олиб чиқиш масалалари муҳокамаси бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Мажлисда ҳар бир камбағал оилада таълим олиш муҳитини яратиш, уларнинг ижтимоий аҳволини яхшилаш масаласи алоҳида кўриб чиқилди. Давлатимиз раҳбари бу борада мутасаддиларга топшириқлар берди. 

Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги бошқарма бошлиғи Ўткир Ҳамроқулов ЎзА мухбирига берган интервьюсида йиғилишни шарҳлар экан, кўтарилган масалалар ва соҳада келгусида амалга ошириладиган ишлар хусусида фикрини билдирди.

– Йиғилишда сўнгги 4 йилда соҳада амалга оширилган ишлар билан бир қаторда айрим ҳудудларда йўл қўйилган камчиликлар ҳам кўрсатиб ўтилди, шунингдек, келгусида олдимизда турган аниқ вазифалар белгилаб берилди, – деди мутахассис. – Хусусан, бундан буён Иқтисодий комплекс оилаларни камбағалликдан олиб чиқиш билан шуғулланса, ижтимоий ҳимоя тизими камбағал оилаларни аниқлаш, реестрга киритиш ва чиқаришга масъул этиб белгиланди.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/bZKG9qWpZG0" title="Oʻtkir Hamroqulov:“Kambagʻal oilalar bilan individual ishlash tizimi yangi bosqichga olib chiqiladi”" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Қайд этилишича, камбағалликни қисқартириш бўйича кейинги йиллар учун «Камбағалликдан фаровонлик сари» дастури тайёрланмоқда. Агентлик вакили мазкур дастур ва унинг истиқболи тўғрисида ҳам сўз юритди. Шунингдек, ҳар бир маҳалла тўлиқ хатловдан ўтказилиб, улардаги «камбағал оилалар портрети»ни ишлаб чиқиш масаласи ҳам айтиб ўтилди.

– Маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантиришга 1,6 млрд. доллар ажратилади. Бу маблағларнинг бир қисми 300 та маҳаллада сув насослари ва қуёш панеллари ўрнатишга берилади, – дея қўшимча қилди Ў.Ҳамроқулов. – Бундан ташқари, энг оғир 500 та маҳаллада электр, йўл ва бошқа инфратузилма масалалари ҳал этилади.

Интервьюда маҳалладаги камбағал оилаларни ишга олган лидер тадбиркорларга солиқ тўловларидан имтиёзлар берилиши ҳамда имтиёзли кредит маблағлари ажратилиши масаласи ҳам шарҳланди. Камбағал оила фарзандларига компьютер сотиб олиш учун ажратиладиган фоизсиз кредит, хотин-қизлар орасидан камида 1 нафар олий маълумотли бўлиши учун шароит яратиш масалалари ҳам кўтарилган.
Видеоселектор йиғилиши шарҳини батафсил ЎзА YouTube тармоғида томоша қилишингиз мумкин.

Беҳруз ХУДОЙБEРДИЕВ, Дониёр ЯКУБОВ (видео), ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўткир Ҳамроқулов: "Камбағал оилалар билан индивидуал ишлаш тизими янги босқичга олиб чиқилади" (+видео)