Ўтган йил Сингапурда қароқчилар анча фаоллашди
Сингапур бўғозидаги кемаларга ҳужум қилингани ҳақидаги хабарлар 2025 йил кескин кўпайди, бу ҳолат ташув жараёнига таҳдид солиши мумкин, дея хабар тарқатди "РИА Новости" Халқаро савдо палатаси Халқаро денгиз бюроси директори ўринбосари Сайрус Модига таяниб.
Октябрь ойида бюро 1991 йилдан бери мазкур кўрсаткичнинг рекорд даражаси 2025 йил январь-сентябрь ойларида қайд этилганини маълум қилди. Дастлабки тўққиз ойда жами 73 марта шундай ҳодиса ҳисобга олинган. Ўтган йилнинг шу даврида ушбу рақам 28 тани ташкил этган.
Манбага кўра, Сингапур бўғозидаги кемаларга ҳужум қилганлар, одатда, қўлларига нима тушса ўғирлашга ҳаракат қилади. Айниқса, ёрдамчи хоналар ёки двигатель таркибига тажовуз қилинади. Экипаж аъзоларига, деярли, куч ишлатилмайди, жиноятчилар махсус ишора берилгандан кейин қочиб кетади.
- Бу вазият анъанавий равишда ҳужумчилар айнан кема экипажини нишонга оладиган Гвинея кўрфази ёки Сомали қирғоғи яқинидаги қароқчиликдан фарқ қилади, - дейди Сайрус Моди. - Ҳужум натижасида келиб чиқадиган бошқа оқибатлар ҳам ташвишли. Масалан, ҳужум навбатчи зобитни чалғитса, кема тўқнашиши ёки қумлоққа ўтириб қолиши мумкин.
Сингапур бўғози глобал денгиз савдосида муҳим ўрин эгаллайдиган денгиз йўли ҳисобланади. Ҳудуддан ҳар куни мингдан ортиқ савдо кемаси ўтади.
С.Раҳимов, ЎзА