Мамлакатимизда гиёҳвандлик воситалари, психотроп ва кучли таъсир этувчи моддаларнинг ноқонуний айланмасига қарши курашиш борасида божхона органлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар билан ҳамкорликда доимий равишда мунтазам чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

АОКАда ўтказилган брифингда Божхона қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Ҳусан Тангриев бу борада олиб борилаётган ишлар тўғрисида куйдагиларни маълум қилди.

– Божхона қўмитаси ва унинг ҳудудий божхона бошқармалари тезкор тузилмалари томонидан ҳамда чегара божхона постларида 2024 йил давомида аниқланган жами 535 та ҳолатда оғирлиги 1 тоннадан зиёд гиёҳвандлик воситалари ноқонуний айланмасининг олди олинди, – дейди Ҳусан Тангриев. – Хусусан, 570,4 кг. ва 438 литр наркотик моддалар, таркибида гиёҳвандлик моддалари бўлган 14 минг 123 дона таблетка (капсулалар), 1243 туп гиёҳвандлик ўсимликларининг ноқонуний айланмаси ва муомаласининг олди олинди. Ашёвий далил сифатида олинган гиёҳвандлик воситаларининг 87 фоизини табиий турдаги, 13 фоизини эса синтетик турдаги наркотиклар ташкил этади.

Таҳлилларга кўра, Ўзбекистонга янги турдаги психофаол (альфа-ПВП, амфетамин, метамфетамин, мефедрон) синтетик наркотик воситалар кириб келиши тенденцияси ошган. Жумладан, суюқ ҳолатдаги 438 литр гиёҳвандлик воситаларининг 252 литри “метамфетамин” ва 186 литри эса “амфетамин” синтетик гиёҳвандлик воситаларидир.

2024 йил давомида гиёҳванд моддаларни Ўзбекистон Республикасига 13 та давлатдан контрабанда йўли билан олиб киришга бўлган уринишларга чек қўйилди. Хусусан, Қозоғистон ва Россия божхона хизматлари билан ҳамкорликда 7 маротаба тезкор тадбирлар ўтказилиб, 32 нафар наркожиноятчи ва 19,2 кг. синтетик гиёҳвандлик моддалари ушлаб қолинган.

Ашёвий далил сифатида олинган таблеткалардан 96 фоизининг таркибида Ўзбекистон Республикасида муомаласи чекланган “тапентадол” гиёҳвандлик моддаси бўлган “Tawon Liar” номли биологик фаол қўшимча бор.

2024 йилда аниқланган 273 та божхона қонунбузилиши ҳолатларида 553,6 минг донадан зиёд таблетка кўринишида, шунингдек, 16.3 кг.дан зиёд оғирликдаги ҳамда 90 дона ампула кўринишидаги психотроп ва кучли таъсир қилувчи моддаларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

Сўнгги йилларда дунё бўйлаб гиёҳвандлик воситалари, психотроп ва кучли таъсир қилувчи моддаларнинг янги турлари муомалага кириб келмоқда.

Шу боисдан бу борада давлат органлари ва ташкилотларининг фаолиятини янги босқичга олиб чиқиш ҳамда қонунчилик базасини такомиллаштириш мақсадида Ҳукуматимиз томонидан бир қатор ҳужжатлар қабул қилинди. Жумладан, ушбу жараёнларни нотариф тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 4 октябрдаги 632-сон қарори билан “Ўзбекистон Республикасида алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар муомаласини тартибга солиш тўғрисида“ги низом тасдиқланди.

Ҳужжатга мувофиқ, қонунчиликда алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар тушунчаси киритилди. Алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларни сақлаш, бериш, сотиш, тақсимлаш, ҳисобга олиш, йўқ қилиш ҳамда Ўзбекистон Республикасига олиб кириш, олиб чиқиш ва транзит ўтказиш тартиблари белгиланди.

Хусусан, таркибида сибутрамин, шунингдек, унинг ўхшаш психоактив таъсирга эга бўлган структуравий аналоглари 2025 йил 1 январдан фақат гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни сақлаш ва сотиш фаолияти учун лицензияга эга бўлган дорихоналар ва ижтимоий дорихоналар орқали улгуржи ва чакана реализация қилинади (сотилади). Асосан ижтимоий тармоқларда энг кўп тарғиб қилинаётган оздирувчи қаҳвалар таркибида учраётган сибутрамин моддасининг ҳаттоки 0,5 грамми кўп миқдор сифатида жиноий ҳаракатни таснифлашга етарлидир.

Эслатиб ўтамиз, кучли таъсир қилувчи моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритганлик, шунингдек, таркибида бундай моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузганлик учун қонунчилигимизда маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланган.

Божхона органлари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда қўшни давлатларнинг ваколатли идоралари билан ҳамкорликда гиёҳвандлик воситалари, психотроп ва кучли таъсир қилувчи моддаларнинг ноқонуний айланишининг олдини олишга қаратилган тадбирлар мақсадли давом эттирилмоқда.

Шаҳноза Маматуропова, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўтган бир йил давомида 1 тоннадан зиёд гиёҳвандлик воситалари Ўзбекистонга кириб келишининг олди олинди