Оталиққа олинган ёшлар билан учрашув
Ёшлар иттифоқи томонидан «Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!» шиори остида оталиққа олинган ёшлар билан учрашув ташкил этилди.
Тошкент вилояти бўйича Миллий гвардия бошқарма бошлиғи ўринбосари, Чирчиқ ҳарбий прокурори, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент вилояти Кенгаши раиси иштирок этган тадбирда ҳарбий техникалар, қурол-аслаҳа кўргазмаси, хизмат итларининг кўргазмали чиқишлари, спортнинг камондан отиш тури бўйича мусобақа, «Заковат» интеллектуал ўйини ҳамда «Раҳбар ва ёшлар учрашуви» тадбирлари ташкил этилди.



Ёшлар учун мотивацион маърузалар қилинди ҳамда уларнинг саволларига атрофлича жавоб берилди.
Гулноза Бобоева, ЎзА