От спортининг конкур йўналиши бўйича Ўзбекистон чемпионлари аниқланди
Пойтахтимиздаги "Universal jumping agro" мажмуасида от спортининг конкур йўналиши бўйича ўтказилган Ўзбекистон чемпионати янги иқтидор эгаларини кашф этди.
Муросасиз баҳсларда мамлакатимизда от спортининг ушбу йўналиши бўйича шуғулланиб келаётган маҳоратли чавандозлар ўз омадини синовдан ўтказди.

Белгиланган тўсиқлардан хатосиз ўтиш жараёнларида чапдастлик кўрсатган чавандозлардан Хуршидбек Алимжонов ўз тулпори билан 150 см тўсиқ баландлигини забт этган ҳолда "А" тоифасида ғолиблик шоҳсупасига кўтарилди.
Шунингдек, Ашрафхон Неъматов "Д" тоифасида (135 см), Алишер Эркинов "Б" тоифасида (130 см), Анна Сигидина "Е" тоифада (120 см) ҳамда Абдушукур Собиржонов 6 тўсиқли тоифа дастурида мамлакат чемпиони бўлди.
Т.Рўзиев, ЎзА