Осиёда тенгсиз Ўзбекистон ёшлари ҳақида қитъа матбуоти бонг урмоқда

Юртимиз мезбонлигида ўтган футбол бўйича “Осиё Кубоги U-20” мусобақаси якунига бағишланган мақолалар шарқ нашрлари саҳифасида пешма-пеш ёритилмоқда. Йирик давлат нашрлари – Ливаннинг “Ал-Майдон” (almayadeen.net), БААнинг “Ал-Баён” (albayan.ae), Иорданиянинг “Хабарни” (khaberni.com) каби қатор манбалар Ўзбекистон ёшлар жамоаси ироқлик тенгдошларига қарши ўйинда 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб, қитъа кубогини қўлга киритгани батафсил таҳлил этилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги 20 ёшгача бўлган йигитлардан тузилган жамоамиз икки ойдан сўнг Индонезияда бўлиб ўтадиган ёшлар ўртасидаги мундиалда Ватанимиз шаънини ҳимоя қилишади.
Муҳаррама Пирматова,
ЎзА