Осиё ўйинларида жанг олиб борадиган таэквондочиларимиз номи маълум
Ёзги Осиё ўйинларида Ватанимиз шарафини ҳимоя қиладиган Ўзбекистон таэквондо WТ терма жамоасининг таркиби тасдиқланди.
Мусобақада Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 3 та, эркаклар терма жамоаси 4 та вазн тоифасида совринли ўринларга даъвогарлик қилади.
Тасдиқланган таркибга кўра, - 57 килограммда Мадина Мирабзалова, - 67 килограммда Озода Собиржонова, + 67 кило оғирликда Светлана Саидова баҳсларда қатнашади.

Эркаклар терма жамоасида эса - 58 килограммда Асадбек Самандаров, - 68 килограммда Нажмиддин Қосимҳожиев, - 80 килограммда Жасурбек Жайсунов ва +80 килограмм вазн тоифасида Марат Мавлонов Осиё ўйинлари медаллари учун кураш олиб боради.

Эслатиб ўтамиз, таэквондо WТ баҳслари 1-3-октябрь кунлари бўлиб ўтади.
Т.Рўзиев,
ЎзА