Осиё ўйинлари: Бугун спортчиларимиз 12 та спорт турида рақобатлашади
Япониянинг Аичи ва Нагоя шаҳарларида ўтказилаётган ХХ Осиё ўйинларида бугун, 20 сентябрь куни Ўзбекистон делегацияси вакиллари навбатдаги баҳсларда иштирок этади.
Кун давомида спортчиларимиз ММА, триатлон, велоспорт, ўқ отиш, замонавий бешкураш, чим устида хоккей, соҳил волейболи, каратэ, стол тенниси, гандбол, сув полоси ва ушу бўйича баҳсларга киришади. Айрим спорт турларида вакилларимиз медаллар учун кураш олиб боради.
Қуйида бугун баҳсларда иштирок этадиган спортчиларимиз ва уларнинг мусобақага киришиш вақтлари келтирилган. Барча вақтлар Тошкент вақти билан кўрсатилган.
ММА:
04:10 — Фирдавс Атамуратов — Малик Басаел (Саудия Арабистони), саралаш;
04:30 — Ҳусниддин Насриддинов — Отабек Ражабов (Тожикистон), саралаш;
09:00 — Нодирбек Шавкатов — Еун Сок Чой (Жанубий Корея), саралаш;
11:00 — Ҳилола Собирова — Ю Фен Лин (Хитой Тайпейи), саралаш.
Триатлон:
04:30 — Жереми Куиндос ва Александр Куришов, эркаклар, яккалик, финал;
07:00 — Алина Ҳакимова ва Диана Бектимирова, аёллар, яккалик, финал.
Велоспорт:
05:00 — Янина Кускова, индивидуал баҳс, медаль учун;
09:30 — Никита Цветков, индивидуал баҳс, медаль учун.
Ўқ отиш:
05:45 — Муҳтасар Тоҳирова, 10 метр масофага милтиқдан ўқ отиш, аёллар, саралаш.
Замонавий бешкураш:
06:00 — Самира Абзалова ва Меҳринисо Қаҳрамонова, аёллар, яккалик;
10:30 — Дмитрий Третяков, эркаклар, яккалик.
Чим устида хоккей:
07:00 — Ўзбекистон — Ҳиндистон, аёллар, гуруҳ босқичи;
09:00 — Ўзбекистон — Малайзия, эркаклар, гуруҳ босқичи.
Соҳил волейболи:
08:00 — Ўзбекистон — Хитой, эркаклар, жуфтлик.
Каратэ:
09:40 — Ҳумоюнмирзо Ҳалимов — Тевендран Сундрам (Малайзия), саралаш ва медаль учун;
09:40 — Меҳриддин Тўрахонов — Абдулраҳмон Абдулҳамид, саралаш ва медаль учун;
10:20 — Бону Эгамбердиева — Ҳумайра Лубис (Индонезия), саралаш ва медаль учун.
Стол тенниси:
12:00 — Ўзбекистон — Япония, аёллар, гуруҳ босқичи;
14:30 — Ўзбекистон — Япония, эркаклар, гуруҳ босқичи.
Гандбол:
13:30 — Ўзбекистон — Япония, қизлар, гуруҳ босқичи.
Сув полоси:
13:40 — Хитой — Ўзбекистон, гуруҳ босқичи.
Ушу:
14:00дан сўнг — Фароғат Нурмаматова — Алиса Ҳаиясит (Лаос), саралаш ва финаллар;
15:00дан сўнг — Авазбек Маҳамаджонов — Жавлҳар Урцаих (Мўғулистон), саралаш ва финаллар;
15:30дан сўнг — Дониёр Турғунбоев — Царцал Наранцег (Мўғулистон), саралаш ва финаллар.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА