Осиё кубоги: футболчиларимиз финал остонасида Япония билан жанг қилади
Cаудия Арабистонида 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубогининг чорак финал учрашувлари ўз якунига етди ва ярим финалга йўл олган 4 та терма жамоа номи аниқ бўлди.
Қувонарлиси, чорак финалда Ўзбекистон U17 терма жамоаси Жанубий Кореяга қарши майдонга тушди. Ўйиннинг асосий вақтида ҳисоб 2:2 кўринишини олди. Натижада, ғолиб жамоани пенальтилар сериясида аниқланшга тўғри келди. Футбол лотореясида вакилларимиз 5:3 ҳисобида ғалаба қозониб, ярим финалга чиқди.

Шунингдек, мазкур босқичдаги яна бир ўйин Вьетнам — Австралия терма жамоалари ўртасида ўтди. Унда австриялик футболчилар рақибларини 3:0 ҳисобида таслим этди.

Шу тариқа, 19 май куни Осиё кубогининг ярим финалида Ўзбекистон — Япония, Австралия — Хитой терма жамоалари ўзаро рақобатлашадиган бўлди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА