Осиё футбол конфедерацияси делегацияси Тошкентда
Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) президенти Шайх Салмон бин Иброҳим Ал-Халифа бошчилигидаги делегация юртимизга ташриф буюрди.
Тошкент халқаро аэропортида қитъа футбол ташкилоти аъзоларини Ўзбекистон Республикаси спорт вазири Адҳам Икромов, Миллий олимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Отабек Умаров, Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ҳамда МОҚ бош котиби Ойбек Қосимов кутиб олди.
Ташриф доирасида мамлакатимизда футболни янада оммалаштириш, унинг инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган қатор муҳим лойиҳалар муҳокама қилиниши режалаштирилган.
Осиё футбол конфедерацияси делегацияси 18 октябрга қадар Тошкентда бунёд этилаётган спорт мажмуалари ва стадионлар билан яқиндан танишади.
Т.Рўзиев,
ЎзА