Осиё чемпионатида навбатдаги медаллар шодаси қўлга киритилди
Таиланднинг Бангкок шаҳрида пара пауэрлифтинг бўйича ёшлар ва катталар ўртасидаги Осиё-Океания очиқ чемпионатининг иккинчи кунги баҳслари ҳам биз учун муваффақиятли кечди.
Иродали пара пауэрлифтингчиларимиз мусобақа мобайнида 10 та олтин ва 1 та кумуш медалга эга чиқди.
Хусусан, ёшлар ўртасида 59 кг. вазн тоифасида Умиджон Эшбоев, 65 кг. вазн тоифасида Ҳожиакбар Ҳомидов ҳамда 55 кг. вазн тоифасида Ойшахон Каримбергенова 2 тадан жами 6 та олтин медални қўлга киритди.
Катталар ўртасида эса 50 кг. вазн тоифасида Насиба Тошпўлатова ва 55 кг. вазн тоифасида Ақидахон Ахтамова ҳам 2 тадан жами 4 та олтинни нақд қилди. Шу тариқа 10 та олтин медаль жамғарган матонат соҳиб ва соҳибалари бу билан ҳам чекланишмади.
50 кг. вазн тоифасида иштирок этган Дилдора Нуриллаева кумуш медалга муваффақ бўлди.
Шербек Исломов, ЎзА