Осиё чемпионати тантанали очилди
Пойтахтимиздаги "Ўзбекистон" спорт мажмуасида оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси раиси Рустам Шоабдураҳмонов сўзга чиқиб, йил бошидан бери пойтахтимиз бир неча нуфузли халқаро мусобақаларга мезбонлик қилаётгани, ушбу мусобақаларни ўтказишда давлатимиз томонидан кенг имкониятлар яратилаётгани, бундай нуфузли тадбирлар аҳоли орасида жисмоний тарбия ва спортнинг янада оммалашиши ва Президентимиз илгари сураётган ғоя – соғлом турмуш тарзини тарғиб этишда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлаб ўтди. Мусобақани расман очиқ деб эълон қилди.
Ўзбекистон Республикаси давлатимиз мадҳияси янгради.
Маросимнинг бадиий қисмини Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қошидаги ҳарбий оркестр бошлаб берди. Шунингдек, турли саҳна кўринишлари, куй ва қўшиқлар янгради.
Таъкидлаш жоизки, ушбу мусобақа атлетларга Осиё чемпионати медаллари билан бир қаторда "Токио–2020" Олимпия ўйинлари йўлланмаси учун қимматли рейтинг очколарини ҳам тақдим этади.
[gallery-2078]
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА