Иорданиянинг Амман шаҳрида ўсмирлар ва кичик ўсмирлар ўртасида “World Boxing” ташкилоти томонидан Осиё чемпионати баҳслари ўтказилмоқда.

Мазкур чемпионатнинг навбатдаги кунида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасининг беш нафар вакили – Динислом Давлатёров, Асадбек Эсонбоев, Бобомурод Боймирзаев, Асилбек Абдуқодиров ва Сабрина Чакаманова рингга кўтарилиб, уларнинг барчаси рақиблари устидан зафар қучди. 

Бугун Осиё чемпионатида икки нафар боксчимиз рингга кўтарилади. Жумладан, вазни -60 кг. бўлган Аброрбек Шарипов таиландлик Санти Каевбоонраунгга қарши жанг ўтказса, -66 кг. вазн тоифасида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилаётган Суннатбек Илҳомов япониялик Кунимитсу Ҳонжо билан рақобатлашади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Осиё чемпионати ўзбек боксчилари учун ғалабаларга бой ўтмоқда