Осиё чемпионати: Бугун 11 боксчимиз чорак финалда жанг қилади
Пойтахтимиздаги “Олимпия шаҳарчаси”да бокс бўйича кичик ўсмирлар ва ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида вакилларимиз муваффақиятли иштирок этмоқда.
Мусобақанинг кичик ўсмирлар ўртасидаги беллашувларида 10 нафар вакилимиз чорак финал баҳсларини ўтказди. Улардан 9 таси ғалаба қозониб, ярим финалга йўл олди. Шу тариқа, 15 та вазн тоифасида ўғил болаларнинг 14 таси ярим финалда жанг қиладиган бўлди.

Бугун, Осиё чемпионатининг U17 ёш тоифасида чорак финал баҳслари бўлиб ўтади. Унда қуйидаги 11 нафар чарм қўлқоп устамиз рингга кўтарилади:
-46 кг: Рухшонабону Аҳадова - Соҳеон Лее (Жанубий Корея)
-48 кг: Фарангиз Усвалиева - Ру На Дин (Вьетнам)
-50 кг: Парвина Шакарова - Ови Абҳижеет (Ҳиндистон)
-52 кг: Маржона Худайбердиева - Лашин Даулетжан (Қозоғистон)
-54 кг: Қумринисо Муҳаммадова - Ю-Я Чен (Хитой Тайпейи)
-57 кг: Мадинабону Худоёрова - Разалия Ваидеман (Қозоғистон)
-60 кг: Саломатхон Сардорова - Айзада Акимжанова (Қирғизистон)
-63 кг: Меҳримах Қиличева - Алина Кожевникова (Қозоғистон)
-80 кг: Ферузабону Камолова - Фатеме Растегармеҳженаба (Эрон)
-46 кг: Абдуллоҳ Нуралиев - Сун-Эрдене Буянбат (Мўғулистон)
-48 кг: Камронбек Баҳодиров - Фирузжон Бойматов (Тожикистон).
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА