Ўша машҳур кўчадан репортаж: пойтахтдаги “мўъжизавий дарахтлар” (+видео)
Инсонларни бетакрор манзараси билан завқлантириб, ижтимоий тармоқлар орқали кўпларнинг эътиборига тушган ушбу кўча пойтахтимизнинг Янгиҳаёт туманида жойлашган.
Қўрғонтепа кўчасига павлония дарахтлари 2021 йилда экилган. Уларнинг оралиғи 4-6 метрни ташкил этади. Ҳудуддаги бошқа кўчалар ҳам алоҳида манзара касб этиши учун ўзига хос дарахт турлари танланган.
Павлония – тез ўсадиган, йирик баргли ва нафис гуллайдиган дарахт бўлиб, кўпинча “мўъжиза дарахти”, “император дарахти” деб ҳам аталади.
Унинг баландлиги 20-25 метрга етади. Ватани Хитой ва Япония ҳисобланади. Гуллари кўкиш қизғиш ёки пушти рангда бўлиб, атрофга хушбўйлик таратади.
Мазкур ҳудудда манзарали дарахтлар экиш бўйича амалга оширилган ишлар хусусида Янгиҳаёт тумани ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи Жасурбек Абулқосимов ЎзА мухбирига маълумот берди.
Батафсил қуйидаги видеода:
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/28KJX6DWr5g" title="O‘sha mashhur ko‘chadan reportaj: poytaxtdagi “mo‘jizaviy daraxtlar”" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Марҳабо ҲОЖИАКБАРОВА, Искандар ИСМАТОВ (видео), ЎзА