Оролбӯйида сайлов жараёни бошланди
Қорақалпоғистон Республикаси барча шаҳар ва туманлардаги сайлов участкаларида ҳам овоз бериш жараёни давом этмоқда.
1-Қорақалпоғистон округ сайлов комиссияси Матбуот марказининг ӮзА мухбирига маълум қилишича, барча шаҳар ва туманлардан 656 та сайлов участкаси тузилган. Бугун бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида Қорақалпоғистондан жами 1 миллион 45 минг 352 нафар сайловчи иштирок этиши кутилмоқда.
Сайлов участкаларидан 8 минг 423 нафар сайловчи муддатидан олдин овоз бериб, сайлаш ҳуқуқидан фойдаланди. Марказий сайлов комиссияси томонидан Қорақалпоғистон Республикасида фаолият олиб бораётган 71 та ОАВ вакиллари аккредитациядан ўтказилди.
[gallery-4382]
Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти биносида жойлашган 59-сайлов участкасида сайлов жараёни Ӯзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикалари давлат мадҳиялари билан бошланди. Участка сайлов комиссияси раиси Есберген Алланазаров таъкидлашича, ҳудудда 1 минг 856 нафар сайловчи овоз беришда иштирок этиши кутилмоқда. Сайлов куни турли сабаблар билан ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган 27 нафар сайловчи муддатидан олдин овоз берган. Участкада сайловчилар учун барча шароит яратилган.
–Ӯзимнинг конституциявий ҳуқуқимдан фойдаланиб, биринчи марта сайловда иштирок этаяпман, – дейди Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти талабаси Гулойим Ержанбоева. – Сайловда иштирок этиб, Президентликка муносиб деб билган номзодга овоз бердим.
Довуд АБИБУЛЛАЕВ, Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА