Халқаро музейлар куни муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси тарихи ва маданияти давлат музейи томонидан “Open Air Fest”– “Сирли кеча” байрам тадбири ташкил этилди.

Ҳар йили 18 май куни дунёнинг 150 дан ортиқ мамлакатида Халқаро музейлар куни нишонланади. Уни нишонлаш тўғрисидаги қарор 1977 йилда Москва ва Ленинград шаҳарларида ўтказилган  ICOM (International Council of Museums – Халқаро музейлар кенгаши) нинг XI конференциясида қабул қилинган.

Дастлабки кўргазмаси 1929 йилда Тўрткўл шаҳрида ташкил этилган Қорақалпоғистон Республикаси тарихи ва маданияти давлат музейи мана 95 йилдан буён қорақалпоқ халқининг бой ¬тарихи ва санъатини, ўлкамиз флора ва фаунасини акс эттирувчи экспонатларни кенг оммага намойиш этиб келмоқда. Ўз фаолиятини 20 та экспонат билан бошлаган музей коллекцияси бугунги кунга келиб 84 мингга етди. Шундан 400 дан зиёди ноёб экспонат ҳисобланади. Музей фондида заргарлик, археология, ҳунармандчилик, амалий санъат, табиат, XX асрга тегишли бўлган маълумотлар, Қорақалпо¬ғистон Республикаси тасвирий санъати ривожига ҳисса қўшган, шунингдек, Оролбўйида ижод қилган рассомларнинг тасвирий санъат асарлари сақланади.  

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан Оролбўйида маданият, адабиёт, санъат соҳаларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 28 йиллиги арафасида қатор ижтимоий соҳа объектлари билан бирга Қорақалпоғистон Республикаси тарихи ва маданияти давлат музейи янги биносининг фойдаланишга топширилиши ажойиб туҳфа бўлганди. Миллий меъморчилик намунаси асосида қурилган бинода барча шароитлар мавжуд.  

 Бу бежиз эмас, албатта. Чунки музейлар ҳар бир халқнинг ўтмишидан бугунги кунигача сақланиб келинаётган шажараси ҳисобланади. Улар орқали халқнинг тарихини, давр руҳини ҳис қилишимиз мумкин. Ёшларни она Ватанга садоқат, миллий қадриятларимизга, урф-одат ва анъаналаримизга ҳурмат руҳида тарбиялашдаги ўрни беқиёсдир.  

– Тадбир доирасида маданий мерослар туташган манзил сифатида томошабинларга турли хил эсда қоларли байрам дастурлари намойиш этилмоқда,– дейди  Қорақалпоғистон Республикаси тарихи ва маданияти давлат музейи директори ўринбосари Сэния Байбосинова. –Бугунги кунда музейда сақланаётган экспонатларнинг ҳар бири ўз тарихига эга. “Бир экспонат тарихи”, “Бир аср орқага, жонли экспозиция” номли кӯргазма дастурлари орқали томошабинга қизиқ бўлган экспонатлар ҳақида маълумот берилди. Ҳунарманд Олтиной Наубетова томонидан бугунги кунда ёшлар ўртасида катта қизиқиш уйғотаётган миллий кигиз босиш бўйича маҳорат дарси ўтказилди. Томошабинларга Нукус ихтисослаштирилган маданият мактаби ўқувчилари ижросида Қорақалпоқ халқ куйларидан иборат концерт дастури, Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театри жамоаси томонидан саҳналаштирилган тарихий саҳна кўриниши тақдим этилди. Байрам тадбири доирасида ташриф буюрувчиларни бир аср вақт орқага қайтарадиган павильон фотокамераси билан суратга олинди. Археологик қазилмалар орқали бойликлар яширилган хазиналарни излаш учун махсус майдонча қилиниб, кўплаб маржон ва тангаларни топиш учун имкониятлар яратилган.

Таъкидлаш жоизки, давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 27 майдаги “Музейларда хизматлар соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  қарори ижросини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси тарихи ва маданияти давлат музейи ва унинг филиалларида  ҳар чоракда  “Open Air Fest” ва “Музейда тун”,   театрлаштирилган томошаси, уста ҳунарманднинг маҳорат дарслари  ташкил этилиб келинмоқда. Шу билан бирга, музей 2024 йили Озарбайжон пайтахти Боку шаҳридаги Г.Алиев марказида бўлиб ўтган  кўчма кўргазмада иштирок этди. Шунингдек, Остона шаҳридаги Қозоғистон Миллий музейида жорий йилнинг 19 мартидан 1 июнигача бўлиб ўтадиган “Чоклардаги мерос: Ўзбекистоннинг каштачилик ва тикувчилик анъаналари бўйлаб саёҳат” кўргазмасида қатнашмоқда.

[gallery-23425]

Сана муносабати билан барча музейларда “Очиқ эшиклар куни” ўтказилиб, ташриф буюрувчиларга байрам дастурлари ва янги кўргазмалар намойиш этилмоқда.

Довуд Абибуллаев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат),

ЎзА мухбирлари

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Оролбўйида халқаро музейлар куни кенг нишонланмоқда