Оролбўйида қишлоқ аёллари тақдирланди
Нукусда “Халқаро қишлоқ аёллари” куни муносабати билан тадбир бўлиб ўтди. Унда Оролбўйининг қишлоқларида турли соҳаларда фидокорона меҳнат қилаётган аёллар иштирок этди.
Тадбирда бугунги кунда қишлоқ ҳудудларида истиқомат қилувчи аёлларнинг муаммоларини бартараф этиш, уларнинг фаровон турмуш кечириши учун яратилаётган шарт-шароитлар ҳақида сўз борди. Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда уларнинг муносиб ҳиссаси бор эканлиги қайд этилди.
[gallery-9160]
Таъкидланганидек, БМТ Бош Ассамблеяси томонидан қишлоқ ҳудудларида истиқомат қилаётган аёлларнинг муаммоларига кенг жамоатчилик эътиборини қаратиш, уларнинг аҳволи, турмуш шароитларини яхшилаш мақсадида махсус резолюция қабул қилиниб, унга кўра 15 октябрь – Халқаро қишлоқ аёллари куни, деб белгиланган. Бу кун мамлакатимизда кенг нишонлаб келинмоқда.
Тадбирда бир гуруҳ қишлоқ аёлларига совғалар топширилди.
Санъат усталари ижросидаги куй-қўшиқлар барчага кўтаринки кайфият бағишлади.
Довуд Абибуллаев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА