Оролбўйи аҳолисига байрам ярмаркалари
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг ички бозорларни асосий турдаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан тизимли равишда таъминлаш, нарх-наволарнинг барқарорлигини сақлаш мақсадидаги қарори, шунингдек, Қурбон ҳайити байрами муносабати билан жойларда савдо ярмаркалари ташкил этилмоқда.
Нукус шаҳри ва туманлар марказидаги Деҳқон бозорларида аҳолига янада қўлайлик яратиш учун савдо расталари тайёрланиб, аҳолига озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари арзон нархларда сотилмоқда. Биргина Нукус шаҳрининг ўзига 252 тонна озиқ-овқат ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етказиб берилди.
Инсонпарварлик ва меҳр-оқибат байрами арафасида мамлакатимиз вилоятлари деҳқонлари томонидан етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркалари ташкил этилмоқда. Жумладан, Хўжайли деҳқон бозорида ташкил этилган ярмаркада Бухоро вилояти миришкорлари томонидан етиштирилган 200 тоннадан зиёд қишлоқ хўжалиги маҳсулоти аҳолига арзон нархларда сотилмоқда.
Шунингдек, Қонликўл туманида Сирдарё вилояти деҳқонлари томонидан етиштирилган маҳсулотлар ярмаркаси ташкил этилди.
[gallery-7879]
Довуд АБИБУЛЛАЕВ,
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА