Орол шунчаки манзил эмас,балки бутун бир минтақа табиати ва тақдири билан боғлиқ муҳим тимсол. Ушбу денгиз фожиаси нафақат катталар, балки болалар қалбига ҳам туғён солган. Бу ҳақдаги фикр сурат ва туйғу орқали ифодаланаркан, Ёш авлод нигоҳидаги Орол пок ният, умид ва ишончнинг ёрқин рамзи сифатида намоён бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида очилган “Орол болалар нигоҳида” расмлар кўргазмаси ёш авлодда Орол бўйи ҳудудидаги экология билан боғлиқ муаммоларга ижодий муносабат шакллантириши, табиатга меҳр уйғотиши, экологик онг ва масъулият туйғусини тарбиялаши шубҳасиз. Жамоатчилик эътиборини ушбу масалаларга жалб этиш мақсадини кўзлаган мазкур лойиҳа Ўзбекистонда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Халқ дипломатияси маркази, “Баркамол авлод” болалар мактаби, Бадиий академия ва Ижодкорлар уюшмаси ҳамкорлигида ташкил этилди.

Кўргазмадан ўрин олган, танлов асосида сараланган болаларнинг ижодий асарларида экология муаммолари, умид, тикланиш ва келажак орзулари акс этган. 7-16 ёшли жажжи рассомлар орасидан ғолиб ва совриндорлар тажрибали мутахассислардан иборат ҳакамлар ҳайъати – Ўзбекистон Бадиий академияси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими бош илмий котиби Аҳмет Хўжамберганов, бош мутахассиси Парахат Утамисов ҳамда Бадиий ижодкорлар уюшмаси республика бўлими бошлиғи Науриз Айтмуратов томонидан аниқланди.

Натижага кўра, 7-10 ёш тоифасида биринчи ўринни Фахилбек Халилаев, иккинчи ўринни Райҳон Жиенбоева, учинчи ўринни Зилола Болтабоева эгаллади.

11-13 ёшлилар ўртасида дастлабки уч ўринни Шариёр Тўрениязов, Согдиана Дуйсенбоева, Гулноз Умирзоқова қўлга киритди.                                  

14-16 ёш гуруҳида эса мос равишда совринли ўринларга Руслан Болтамуратов, Мафтуна Бахтиёрова, Ҳурлиман Бозорбоева сазовор бўлди.

Шунингдек, қатор иштирокчилар қуйидаги махсус номинациялар бўйича эсдалик совғалари билан тақдирланди:

Орол: ўтмиш ва келажак – Бексултан Қойшибаев;

Қадриятлар ўчоғи – Орол – Мунира Умрзакова;

Менинг орзуимдаги Орол – Баршиной Минажаддинова,

Сен тикланасан, Орол – Сарбиназ Узоқбоева,

Орол эртаги – Айзия Султонбоева.

“Орол болалар нигоҳида” кўргазмаси давомида ғолибларни тақдирлаш, экология ва ижод йўналишидаги фикр алмашинув, меҳмонлар учун экскурсия ҳам ташкил этилади. Ёш истеъдодлар ўз ижодий қобилиятини намоён этиши баробарида жамиятни экология ҳақида ўйлаш, муаммоларни ҳал этишда фаол иштирок этишга ундайдиган бундай тадбирлар ёшларнинг экологик онгини ошириш, атроф-муҳитни асрашдаги масъулият туйғусини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади. Ўғил-қизларимизни ўз ижодий салоҳиятини ривожлантириш, муайян муаммоларга эътибор қаратиш, жамият билан яқин алоқа ўрнатишга чорлайди.   Энг муҳими, ҳар бир расм, ҳар бир кичик асар – Орол қайта тирилишига бўлган ишонч ва умид рамзидир.

Ғ.Хонназаров, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Орол – болалар нигоҳида