Тошкент давлат аграр университети Ўқув-илмий тажриба хўжалиги ҳудудида “Ўрик ва олма сайли” мавзусида илмий-амалий дала семинари ўтказилди.

Унда университет ректори Нарзулло Обломуродов, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги вакили Тўхтамурод Отақулов, ФАОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Шерзод Умаров, “UZAGROSTAR HOLDING” компанияси вакили Жасур Отамуродов ҳамда “Сувчилар мактаби” директори Фарҳод Саидов иштирок этди.

Тадбир аввалида меҳмонлар университет тажриба хўжалиги ҳудудида етиштирилаётган экинлар билан танишди. Жараён давомида ҳудуддаги ҳозирги аграр шароит, боғдорчиликдаги агротехник усуллар, сув тежовчи технологиялар ва боғларда касаллик ҳамда зараркунандаларга қарши курашиш йўллари ҳақида муҳим маълумотлар берилди.

Шунингдек, мутахассислар томонидан ўрик ва олма етиштиришда инновацион ёндашувлар, илм-фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграцияси, мевали боғларда экологик хавфсиз ҳимоя чораларини кенг жорий этиш ҳамда сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш масалалари муҳокама қилинди. Тадбирда ўрик ва олма териш жараёнида амалий иштирок, маҳсулотлар кўргазмаси, янги навлар тақдимоти, табиий шарбатлар ва мевалар дегустацияси ҳамда талабалар ва олимлар иштирокида очиқ мулоқотлар ташкил этилди. Бундан ташқари, Тошкент давлат аграр университетининг етакчи кафедралари томонидан лаборатория машғулотлари ва услубий мастер-класс ўтказилди.

Якунда эса, бир қатор соҳа мутахассислари, тажрибали агрономлар ва фидойи фермерлар университет маъмурияти томонидан эсдалик совғалари ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди.

Қайд этиш лозим, семинар қишлоқ хўжалиги соҳасида илмий ёндашувлар ва ишлаб чиқариш тажрибасини бирлаштириш, илғор технологияларни оммалаштириш, ҳамда фермерлар, боғбонлар ва соҳа мутахассисларини бевосита дала шароитида замонавий билимлар билан таништиришга хизмат қилди.

А.Мусаев, ЎзА.

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ўрик ва олма сайли” семинари илм ва амалиётни бирлаштирди