Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус ўсиб келаётган ёш авлодни тарбиялашда, уларни болалигиданоқ спортга, санъатга, тил ўрганишга ва китоб ўқишга бўлган қизиқишларини уйғотишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Айниқса, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 ноябрдаги “Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ёшларни маданият ва санъат муассасаларига кенг жалб этиш орқали уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил қилиш тизимини янада ривожлантириш тўғрисида”ги қарори ёшларнинг маданий савиясини ошириш, миллий ва умумбашарий маданиятнинг энг яхши намуналаридан баҳраманд бўлишини таъминлаш ҳамда бўш вақтларини мазмунли ва самарали ташкил этишга хизмат қилмоқда.  

[gallery-21222]

– Ўқувчилар орасида театр ва томоша санъатини кенг тарғиб қилиш ҳамда иқтидорли болаларни кашф этиш ва уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган “Тонг нури” театр студияси ўтган йилнинг февраль ойида ташкил этилганига қарамасдан, яхши натижаларга эришиб келмоқда, – дейди Нукус шаҳридаги 31-сонли айрим фанлар чуқурлаштириб ўқитиладиган синфлари бор умумтаълим мактаби директорининг  маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Дилбар Байниязова. – Хусусан, 2024 йилнинг май ойида умумтаълим мактаблари ўртасида ўтказилган “Турон” театр студияси танловида дастлаб Нукус шаҳар, сўнгра Қорақалпоғистон Республикаси босқичида тенгсиз деб топилиб, биринчи ўринни эгаллади ва Бухоро шаҳрида ўтказилган Ўзбекистон Республикаси финал босқичига йўлланма олди.  

Ўқувчиларнинг қишки таътил кунларини мароқли ўтишини таъминлаш мақсадида театр студияси жамоаси ҳар куни саҳна асарларини намойиш этмоқда. Жумладан, И.Юсуповнинг “Мангу булоқ”,  К.Матмуратовнинг “Умирбек ва тозча”, Ч.Aйтматовнинг “Найман она” ва Ш.Бошбековнинг “Темир хотин” спектакллари мактаб ўқувчиларда катта таассурот қолдирмоқда.

Қорақалпоғистон Республикасининг шаҳар ва туманларидаги умумтаълим мактабларида фаолият юритаётган фан ва спорт тўгараклари ҳам шу кунларда болажонлар билан гавжум.

Довуд Абибуллаев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўқувчиларнинг қишки таътили мароқли ўтмоқда