Ўқувчилар учун отлар билан машғулот
Пойтахтимизда Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети томонидан Тошкент шаҳрида жойлашган Абдулла Қодирий номидаги Ижод мактаби ўқувчи- ёшлари иштирокида “Отлар бизнинг дўстимиз” номли машғулот ўтказилди.
Ўқувчи-ёшларнинг от жонивори бўйича билим ва қизиқишини ошириш мақсадида ташкил этилган машғулотда ҳарбий хизматчилар ёшларга қорабайир отининг пайдо бўлиши ўзбек халқининг тарихи билан узвий боғлиқлиги ҳақида сўзлаб беришди.

Халқ селекцияси маҳсули бўлган ушбу зот ўзгарувчан табиий-иқлим шароитларига мослашувчанлиги, чопқирлиги, кучлилиги, ташқи кўриниши эса ниҳоятда кўркамлиги билан ажралиб туриши таъкидланди.

Шунингдек, ўқувчи-ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга, хусусан, турли хил от зотлари ҳақида батафсил маълумотлар олиб, тадбир давомида отларга миниб кўриш имкониятига эга бўлишди.
Гулноза Бобоева, ЎзА