Ўқувчилар таътилни мазмунли ўтказмоқда
Болажонлар учун энг севимли маскан ҳисобланган сўлим гўшалардаги оромгоҳлар уларнинг шодликларига тўла. Барча болажонларнинг ёзги таътилда вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида умумтаълим мактаблари қошида ҳам соғломлаштириш майдончалари ташкил этилган. У ерда ҳам болалар вақтини чоғ ўтказмоқда.
Хусусан, Қарши шаҳридаги 31-умумий ўрта таълим мактабида 2022-2023 ўқув йилининг ёзги таътили давомида “Камалак” соғломлаштириш майдончаси ташкил этилган. Ушбу соғломлаштириш майдончасига 250 нафар ўқувчи жалб этилган. Ёзги соғломлаштириш майдончасида ўқувчиларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида тўгараклар ташкил этилган.
[gallery-12807]
Масалан, “Ёш мусаввирлар”, “Моҳир қўллар”, “Бичиш-тикиш”, “Ёш китобхонлар”, “Мусиқа”, “Ёш дастурчилар”, “Шахмат-шашка”, “Мини футбол”, “Футбол”, “Total English” тўгараклари ўқувчилар ихтиёрида.
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/w-dXJ7wUIGg" title="Ўқувчилар таътилни мазмунли ўтказмоқда" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>Ўлмас Баротов,
Жамшид Норқобилов (сурат) ЎзА.