Ўқувчилар ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбияланмоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Термиз шаҳридаги Президент мактабида Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят Қўриқлаш бошқармаси томонидан ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, миллий ҳамда қадимий ўйинларимизга қизиқтириш мақсадида навбатдаги кўргазмали ва амалий ўқув машғулоти ташкил этилди.
[gallery-9118]
Тадбирда сўз олганлар мамлакатимизда ёшларни ҳар томонлама баркамол этиб тарбиялашга қаратилаётган алоҳида эътибор ҳамда ўғил-қизларни миллий спорт турларига жалб этиш борасида олиб борилаётган чора-тадбирлар хусусида тўхталиб ўтди.
Жанубий оператив қўмондонлигининг ҳарбий оркестри томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар тадбирга кўтаринкилик бахш этди.
Шундан сўнг, ёшлар иштирокида ҳарбий-ватанпарварлик машғулотлари ўтказилди. Ўқувчиларга Миллий гвардия ва қўриқлаш бўлинмаларидаги техникалар, махсус ҳимоя воситалари хусусида маълумотлар берилди. Уларнинг афзалликлари ва қулайликлари батафсил тушунтирилди. Тадбир давомида ўғил-қизларга тажрибали мураббийлар томонидан, камондан отиш техникаси ва сир-асрорлари ўргатилди. Ёшлар амалий тарзда ўз мерганлик маҳоратини синовдан ўтказди. Таъкидлаш жоиз, мазкур мактабда камондан отиш бўйича спорт тўгараги фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, унда ўқувчилар мунтазам равишда кўникмаларини шакллантириб бормоқда.
Чавандозлар мактабида эса ёшлар от миниб, тулпорлар ҳақида қизиқ маълумотларга эга бўлди.
ЎзА фотомухбири
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ олган суратлар.