Аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш мақсадида Оқолтин туманининг "Аҳиллик" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида "5000 қадам" пиёда юриш ва тонгги бадантарбия спорт-соғломлаштириш тадбири ўтказилди.

Сирдарё вилояти прокуратураси, Саломатлик ва стратегик ривожлантириш институти Сирдарё вилояти бўлими ҳамда туман тиббиёт бирлашмаси тиббиёт ходимлари томонидан ташкил этилган мазкур тадбирда ушбу маҳаллада истиқомат қилувчи  аҳолининг 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган вакиллари иштирок этишди.  

–Ёшим етмишдан ошган бўлса-да,  мутахассислар тавсияси асосида кунига "5000 қадам",  баъзида  кўп пиёда юраман,  – дейди Бахтигул момо Жумаева. – Биласизми,  олдинлари ушбу машғулотлар билан шуғулланмаганим сабабми, қон босимим белгиланган нормадан ошиб кетарди. Натижада  бошда оғриқ, кўнгил айниш, ҳаво етишмаслик каби ҳолатлар кузатиларди. Яратганга шукрки, кўп пиёда юрганлигим, соғлом турмуш тарзига амал қилганим боисми, қон босимим меъёрида,  юрак эса сокин, худди соат миллари каби бир маромда уриб турибди. Биласанми, болам, айни вақтда ўзимни худди ёшликдагидек  соғ-саломат,  бардам- бақувват ҳис этяпман.  

Ўтказилган "5000 қадам" тадбирида мутахассислар томонидан пиёда юриш, унинг инсон  саломатлигига ижобий таъсири  ва соғлом овқатланиш, соғлом турмуш тамойиллари тўғрисида маълумот берилди.

–20 дақиқалик сайр юрак- қон томир хасталикларини  30 фоизга камайтиради, мияни  инсультдан ҳимоя қилиб,   депрессия аломатларини сусайтиради,–дейди Саломатлик ва стратегик ривожлантириш институти Сирдарё вилояти бўлими бошлиғи Тожихон Гафарова.–Қандай ҳолатда бўлмасин, бир соатлик пиёда юриш  танадаги ортиқча қувват сарфланиши, гармонлар ишлаб чиқарилишини қувватлашга,  мушаклардаги  қон таъминотининг яхшиланишига, хуллас,  бутун тананинг кислород билан бойишига хизмат қилади.

Бу каби тадбирлар инсонларнинг соғ-саломат юриши, узоқ умр кўриши, организмдаги  ортиқча туз ва  токсинларнинг чиқиб кетишига ёрдам бериши мутахассислар томонидан таъкидланди.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Оқолтинда "5000 қадам" юриш тадбири