Оқолтинда 47 та оила яраштирилди
Мажбурий ижро бюроси Оқолтин туман бўлимининг тарғиботлари натижасида тумандаги 47 тадан ортиқ оила яраштирилди.
Шунингдек, шу кунгача 780 миллион 625 минг сўм алимент пуллари “Алоқа” банки томонидан алимент олувчиларнинг пластик карталарига ўтказиб берилган.
Ҳозирда бюро ишсиз алимент тўловчиларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида туман бандликка кўмаклашиш бўлими билан ҳамкорликда меҳнат ярмаркалари ташкил қилиб келяпти.
Ярмаркаларда ишсиз юрган алимент тўловчиларнинг 27 нафари доимий, ҳамда 8 нафари мавсумий ишларга жойлаштирилган.
Маълум бўлишича, жорий йилнинг бошидан бугунгача алимент билан боғлиқ 98 та ижро ҳужжати тегишли ҳужжатларга асосан тамомланган.
М.Каримова, ЎзА