Юртимизда таълим-тарбия соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида ўқитувчи ва мураббийлик касби том маънода қадр, эъзоз топмоқда. Кўплаб илм даргоҳлари таъмирланиб, уларнинг қаторига янгилари қурилмоқда ва фойдаланишга топширилмоқда.

Албатта, таълим тизимида меҳнат қилиб келаётган юртдошларимизнинг фаолиятига катта эътибор қаратилиб, ҳар томонлама қўллаб-қувватланяпти. Зеро, уларнинг келажагимиз ворисларига бераётган таълим-тарбияси юрт тақдирини белгилаб беради.

Ўқитувчи ва мураббий. Оддийгина бу сўзлар замирида улкан маъно мужассам. Зеро, ҳар қайси инсон ўқитувчининг қўлида савод чиқаради, таълим-тарбия олади.

Санъат Обидов ҳам ўқитувчилик касбини эъзозлаб, обрў-эътибор қозониб келаётган устозлардан биридир. У Навоий вилоятининг чекка ҳудуди Нурота туманида жойлашган 36-умумтаълим мактабида тарих фанидан ўқувчиларга сабоқ бериб келмоқда. У 2021 йилда 95 балл билан олий тоифани, 2023-2024 йилларда эса энг юқори балл билан “Вазир жамғармаси”дан устама олиш имкониятини қўлга киритган.

Ёш бўлишига қарамай, изланувчан устоз 7 йиллик иш тажрибаси мобайнида қатор қийинчиликларни енгиб ўтди. Бир вақтлар Санъат Обидов учун орзу бўлган мақсадлари бугун унинг кундалик ҳаётига айланган.

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/k7n7rFPHOMw?si=8IRsgdIMKgL7P7ak" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

А.Бўриев, ЎзА мухбири

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўқитувчилик – шарафли касб