ФОТОРЕПОРТАЖ

Андижон машинасозлик институтида Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди.  

 Тадбир аввалида Андижон вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ёш авлоднинг маънавий дунёси бой, юқори интеллектуал салоҳиятга эга бўлиб улғайишида фидокорона меҳнат қилиб келаётган азиз устозларни муборакбод этди. Шундан сўнг институт ректори, техника фанлари доктори Умид Турдиалиев сўзга чиқиб, Ватанимиз тақдири ва келажаги учун масъулиятни зиммасига олишга қодир янги авлодни тарбиялашда ўқитувчи ва мураббийларнинг ўрни беқиёс эканини таъкидлади. Давлатимиз раҳбари бошчилигида олий таълим тизимини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар, профессор-ўқитувчиларга яратилаётган шароитлар, уларнинг фидокорона меҳнатини рағбатлантириш, моддий таъминотини яхшилаш борасидаги ишлар қайд этилди.  

[gallery-19557]

 Тадбирда олий таълим ривожи йўлида муносиб ҳисса қўшиб келаётган соҳа фидойиларига «Олий таълим аълочиси» кўкрак нишони тантанали равишда топширилди. Бир гуруҳ профессор-ўқитувчилар ва ходимлар институт ректорининг ташаккурномаси ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.  

Зуҳриддин УМУРЗОҚОВ(сурат),ЎзА 

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўқитувчи ва мураббийларга эҳтиром кўрсатилди