Шубҳасиз, ҳар қандай жамиятнинг эртанги тараққиёти ўқитувчи ва муаллимнинг бугун қилаётган меҳнатига боғлиқ. Ватанимизнинг эртанги куни, ёш авлодни тарбиялаш борасидаги устоз, муаллимлар фаолияти сабр-бардош ва матонат тимсоли десак асло хато бўлмайди. Чунки мактабга илк бор қадам қўйган гўдакка биринчи ҳарфларни ўргатишдан тортиб уни эл-юрт корига ярайдиган этук инсон, ўз касбининг устаси бўлган малакали мутахассис даражасига олиб чиқиш осон иш эмас. Бунга кунлар, ойлар, йиллар давомидаги фидокорона меҳнат туфайлигина эриши мумкин.

Биз бугун замонавий билимни пухта эгаллаб, катта умид ва ишонч билан ҳаётга қадам қўяётган, эртанги кунимизнинг ҳал қилувчи кучи бўлган минг-минглаб фарзандларимиз камолида ўқитувчи ва мураббийларимизнинг беқиёс ҳиссаси борлигини яхши биламиз ва сизларнинг бу улуғ хизматингизни юксак қадрлаймиз. Буюк бобомиз Алишер Навоий айтганларидек, дунёнинг бор бойлик ва хазинаси билан ҳам олийжаноб меҳнатингиз ҳақини адо этиб бўлмайди.

Бугунги лавҳамизда Чилонзор туманида жойлашган 131-мактаб "ИДУМ" ўқитувчилари ўз касбларининг машаққатли ва масъулиятли фаолиятларидан фахрланишларини тўлқинланиб сўзлаб беришди. "1 октябрь – ўқитувчи ва мураббийлар куни"  юртимизда фаолият юритиб келаётган барча устоз ва мураббийларимизга муборак бўлсин!

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/CWFbimHlulo?si=P-bKklVTil4imk6i" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

М.Турдалиева, Н.Абдувоитов ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўқитувчи - чинакам сабр-тоқат, масъулият ва меҳр тимсоли! (+видео)