Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси, Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Маданият вазирлиги, Ёзувчилар уюшмаси, Миллий телерадиокомпания, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлиги, Бадиий академия, Республика “Тасвирий ойна” ижодий уюшмаси томонидан Ватанимиз мустақиллигининг ўттиз йиллигига бағишлаб ўтказилган “Энг улуғ, энг азиз” анъанавий кўрик-танловининг республика босқичи ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш тадбири давом этмоқда.

Қайд этилишича, мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан турли ёшдаги ижодкорларнинг ижодий ишлари махсус ташкил этилган https://tanlov2021.uz/ сайтига жойлаштирилиб, онлайн овоз бериш тизими орқали кенг жамоатчилик иштирокида баҳолаб борилди. Ҳакамлар ҳайъати томонидан ғолиб ва совриндорларни аниқлашда онлайн овоз бериш натижаларига ҳам таянилди.  

Муҳайё Тошқораева, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Онлайн овоз бериш натижаларига ҳам таянилди