Жорий йилнинг 9- 13сентябрь кунлари “E-IJRO AUKSION” электрон онлайн-аукцион савдоларида бошланғич нархи 1 сўмга тенг қийматдаги 4 та бўш турган давлат мулки объектлари, 126 та ер участкасига бўлган ҳуқуқ васуд ҳужжатларини ижро этиш бўйича 55 та объект сотилди.
Жорий йилнинг 9- 13сентябрь кунлари “E-IJRO AUKSION” электрон онлайн-аукцион савдоларида бошланғич нархи 1 сўмга тенг қийматдаги 4 та бўш турган давлат мулки объектлари, 126 та ер участкасига бўлган ҳуқуқ васуд ҳужжатларини ижро этиш бўйича 55 та объект сотилди.
Давлат мулки объектлари
Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳудудий бошқармалари томонидан ушбу ҳафтада “E-IJRO AUKSION” электрон онлайн-аукцион савдоларида бошланғич нархи 1 сўм қилиб белгиланган бўш турган 4 та давлат мулки объекти 3 млрд. сўм инвестиция киритиш, 48та янги иш ўринларини яратиш шарти билан 767 млн. сўмга сотилди.
|
2019 йил 1 июлдан бошлаб давлат кўчмас мулк объектларини ижарага бериш бўйича савдолар “E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончаси орқали амалга оширилади. Жумладан ушбу ҳафтада 77та объект савдога чиқарилди ва 50 та объект реализация қилинди.
|

Ер участкаларига бўлган ҳуқуқ
Ер ресурслари бўйича электрон онлайн-аукционларда ушбу ҳафтада жами 126 та бошланғич нархи 362,6 млн.сўмлик ер участкаларига бўлган ҳуқуқ 41 млрд. 141,1 млн. сўмлик инвестиция киритиш ва 624 та янги иш ўринларини яратиш шарти билан 1 млрд. 851,3 млн. сўмга сотилди. Ҳафта давомида жами 380 та бошланғич нархи 2 млрд. 262,9 млн. сўмлик ер участкасига бўлган ҳуқуқэлектрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилди.
Шунингдек, “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида ҳозирги кунда 3350 та бошланғич нархи 94 млрд. 369,8млн. сўмлик бўш ер участкалари электрон онлайн-аукцион савдоларида реализация қилиш учун жойлаштирилган.

Суд ҳужжатларини ижро этиш бўйича
Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш бўйича бўлиб ўтган электрон онлайн-аукционларда ушбу ҳафта жами 55 та объект 10 млрд. 508,4 млн. сўмга сотилди. Ҳафта давомида 119 та объект электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилди.

Дарё ўзанлари тозалаш ҳуқуқи
Шу ҳафта давомида “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида
4 та дарё ўзанларини тозалаш лойиҳалар
и 1 млрд. 325,2 млн. сўмга сотилди.
Шунингдек, “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида ҳозирги кунда 31 та бошланғич нархи 9 млрд. 339,7 млн. сўмлик дарё ўзанларини тозалаш лойиҳалари электрон онлайн-аукцион савдоларида реализация қилиш учун жойлаштирилган.
Металл қазиб олиш ҳуқуқи
“E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида ҳозирги кунда 6 та бошланғич нархи 45 млн. сўмлик қимматбаҳо металларни қазиб олиш ҳуқуқи электрон онлайн-аукцион савдоларида реализация қилиш учун жойлаштирилган.
Ягона электрон савдо майдончасида савдога қўйилган объектлар хусусидаги янгиликларни www.e-auksion.uz ва www.uza.uz сайтлари орқали кузатиб боринг!
“Электрон онлайн-аукционларни
ташкил этиш маркази” ДУК PRхизмати